Жаҳон

Ангела Меркель Польшага қилган ташрифида Беларусни яна бир марта огоҳлантирди

Ангела Меркель Польшага қилган ташрифида Беларусни яна бир марта огоҳлантирди.

Ангела Меркель Польшага қилган ташрифида Беларусни яна бир марта огоҳлантирди

 

Германия канцлери Ангела Меркель Беларусга қочқинлар масаласида мурожаат қилди

 

Германия канцлери мурожаати унинг Польшага қилган ташрифида янграган. Меркель Беларусь билан қўшни мамлакатлар чегарасидаги қочқинлар ҳақида гапирар экан, вазиятни "гибрид хужум" сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, ёрдамга муҳтож инсонлар орқали бу каби хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мақбул йўл эмас.

 

Хусусан канцлер: "Биз ҳозирда шарқий чегараларда қочқинлар воситасида уюштирилаётган босимлар, гибрид ҳужумларга гувоҳ бўляпмиз. Бу Литва ва Польшадаги вазиятга тааллуқли. Биз қочқинларга гуманитар ёрдам тақдим этишимиз, шу билан бирга Европа ташқи чегараларини ҳимоя қилишимиз зарур", — дея қайд этган.

 

Бундан аввал Польша ва Литва Европа Иттифоқига Беларусга нисбатан янада кескин санкциялар жорий этишни сўраб мурожаат қилган. Уларнинг фикрича, Европадаги янги миграцион инқирозга Минск сабаб бўлмоқда. Беларусга нисбатан 2021 йилнинг майида киритилган санкцияларга жавобан Президент Александр Лукашенко бундан буён бирорта қочқинни мамлакатда ушлаб турмаслигини маълум қилган. Шундан кейин ЕИ шарқида мигрантларнинг янги оқими пайдо бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Польша чегарасини ноқонуний бузиб ўтиш ҳолатлари кескин ошгани хабар қилинган эди.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.