АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио
АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

Марко Рубио Вашингтон, жумладан, Дональд Трамп маъмуриятининг кўмагисиз Украина бугунги кунгача суверен давлат сифатида сақланиб қололмаган бўлишини таъкидлади.
АҚШ Давлат котиби бу ҳақда Ҳиндистонда журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди. Bloomberg хабарига кўра, Рубио The Wall Street Journal нашрининг SpaceX асосчиси Илон Маскнинг Украинадаги Starshield сунъий йўлдош алоқа тизими фаолиятига чекловлар қўйилишига алоқадорлиги ҳақидаги мақоласига изоҳ берган.
“Агар Трамп маъмурияти даврида ҳам Қўшма Штатларнинг ёрдами бўлмаганида, Украина бугун мавжуд бўлмас эди. У суверен давлат сифатида мавжуд бўлмас эди”, — деган y.
Унинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти Starshield тизимига бундай чекловлар қўйилишига рухсат бермаган.
Украина бюджети сўнгги йилларда катта тақчиллик билан фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг ўз даромадлари асосан ҳарбий харажатларни қоплашга йўналтирилаётгани, бошқа бюджет эҳтиёжлари эса Ғарб ёрдами ҳисобидан молиялаштирилаётгани қайд этилган.
Киев ҳарбий эҳтиёжларни молиялаштириш учун маблағ топиш тобора қийинлашаётганини ҳам тан олган.







