Жаҳон

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди


Сербиянинг собиқ президенти Александр Вучич Европа давлатларининг ҳарбий салоҳиятини ошириши ва мудофаа саноатига катта маблағ йўналтириши келажакда кенг кўламли уруш хавфини кучайтириши мумкинлигини таъкидлади.


Александр Вучич бу ҳақда журналист Ксения Собчак билан YouTube’да эълон қилинган интервьюсида гапирди.


Унинг фикрича, Европа мамлакатлари мудофаа саноатига катта сармоя киритиб, қурол ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. Вучич бу жараённи Антон Чехов пьесаларидаги машҳур тамойил билан таққослади: агар саҳнанинг биринчи пардасида қурол осилиб турса, учинчи пардада у албатта ўқ узади.


Сиёсатчи бунга мисол сифатида Германиянинг қурол ишлаб чиқаришни кенгайтираётган Рейнметалл мудофаа компаниясини келтирган.


Учинчи жаҳон уруши бошланиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Вучич ўз тахмини нотўғри чиқишига умид қилишини, бироқ вазиятдан хавотирда эканини билдирди.


«Агар адашган бўлсам, мен энг бахтли одам бўлардим. Лекин қўрқаманки, адашмаяпман», — деган у.


Вучич Европа давлатлари ўзларининг ҳарбий салоҳиятини ошираётганини кўрмаслик мумкин эмаслигини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, Европа мамлакатлари буни Россиядан ҳимояланиш зарурати билан изоҳламоқда.


Унинг фикрича, Россияга АҚШ, Европа ёки Буюк Британия томонидан бевосита ҳужум уюштирилса, Москва ядровий қурол билан жавоб қайтариши мумкин.


Вучич Россия билан мулоқот қилиш зарурлиги ҳақидаги чақириқлари Европадаги сиёсий мавқеига салбий таъсир кўрсатганини ҳам таъкидлаган.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.