Жаҳон

АҚШ Бразилия президентига босим ўтказмоқда

Бунга Россия билан боғлиқ вазият сабаб бўлган.

АҚШ Бразилия президентига босим ўтказмоқда

 

АҚШ Бразилия президентининг Россияга ташрифини бекор қилиш мақсадида дипломатик босим ўтказмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Нашрнинг "Folha de S.Paulo" газетасига таяниб маълум қилишича, бундан кўзланган мақсад Украинадаги вазият фонида РФ президенти Владимир Путинни дипломатик изоляция қилиш. Газета маълумотларига кўра, Жаир Болсонару (Бразилия президенти)нинг Москвага ташрифи АҚШ дипломатларида хавотир уйғотмоқда, сабаби — бу Бразилиянинг Россиянинг Европа шарқидаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши тўғрисида ўзига хос сигнал бўлиши мумкин.

 

Байден администрациясининг фикрича, Болсонару ташрифининг бекор қилиниши  Путинга “Украина чегарасидаги ҳарбий иштироки қисқармаган тақдирда, дипломатик изоляцияга тушиши мумкинлиги”ни кўрсатади.

 

Бразилия ТИВ, ўз навбатида, АҚШ давлат департаментига президент ташрифини геосиёсий призмадан ташқарида кўришни маслаҳат бермоқда.

 

Аввалроқ АҚШ Россия-Украина чегарасидаги вазият ортидан Европага қўшимча куч жўнатгани тўғрисида хабар қилинганди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ҳозирча Россия фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти.

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги чекловлар жами 101 соат давом этди.

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Мамлакат бош вазири ҳукуматга қарши намойишлар ортида “ташқи кучлар” турганини даъво қилди.