1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ рублни барқарор валюта деб атади

Жорий йилда у долларга нисбатан 40 фоизга қимматлашган.

АҚШ рублни барқарор валюта деб атади


АҚШлик экспертлар рублни жорий йилдаги барқарор валюта деб атади. Бу ҳақда Американинг “СBS” телеканалида намойиш қилинган интервьюда айтиб ўтилди.  


Таҳлилчиларнинг фикрича, 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб рубль долларга нисбатан 40 фоизга қимматлашган. Бунга энергия нархининг тез ўсиб бориши ва уларга тўловларларни рублда амалга оширишга ўтилгани сабаб бўлган. Шунингдек, Россия Федарациясининг Марказий банки томонидан капиталнинг четга чиқиб кетиши устидан назорат ўрнатилган. 


“Бундай чидамлилик Россия иқтисодиётини Ғарб санкцияларидан ҳимоя қилишга ёрдам беради”, — дейилади интервьюда. 


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, 1 россия рубли 147.07 сўмни ташкил этган бўлса, ҳозирда (30.05.2022 ҳолатида) унинг қиймати 164.87 сўмга етган.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика