Жаҳон

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

Россиянинг Уфа шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Белая дарёсида чўкиб кетди. Ҳодиса “Каменная переправи” ҳудудидаги кўприк остида, чўмилиш хавфли деб белгиланган жойда содир бўлган.

 

Маҳаллий маълумотларга кўра, эркак жазирама туфайли чўмилмоқчи бўлган, бироқ кучли оқимни енга олмай сувга чўккан.

 

Уфа Фуқаролик муҳофазаси бошқармаси маълумотига кўра, 22–28 июль кунлари қутқарувчилар 87 кишига, жумладан, 33 нафар болага ёрдам кўрсатган. Белая дарёсидаги “Солнечний” пляжида эса 74 киши қутқариб қолинган.

 

Қайд этилишича, ўтган йил давомида сувдан жами 30 киши, жумладан саккиз нафар бола қутқарилган. Бу эса жорий йилнинг июль ойидаги бир ҳафтада қутқарилганлар сони ўтган ёзги мавсумдаги кўрсаткичдан қарийб уч баравар кўп эканини англатади.

 

Мутахассислар буни ҳаво ҳароратининг юқорилиги ва Белая ҳамда Уфа дарёларида сув сатҳининг баландлиги билан изоҳламоқда. Уларнинг таъкидлашича, кучли оқим сақланиб қолаётгани сабабли шаҳарда дарёларда чўмилиш тақиқи ҳамон амал қилмоқда. Аҳолига дарёлар ўрнига кўлларда чўмилиш тавсия этилган.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"