Сиёсат

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

 

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қирғизистон Биринчи хоними Айгул Жапарова ҳамда Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева билан биргаликда Қирғизистондаги “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар марказ фаолияти, болалар учун яратилган шароитлар ҳамда ташкил этилган маҳорат дарслари билан танишиб, тарбияланувчилар билан мулоқот қилдилар.

 

Меҳмонлар шарафига «Шаттик» миллий рақс ансамбли ва ёш комузчилар жамоаси томонидан маданий дастур намойиш этилди. Шунингдек, «Ақилман» иқтидорли болалар президент лицейи тарбияланувчилари томонидан лой ва кигиздан тайёрланган ижодий буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

 

Дастур доирасида Биринчи хонимлар марказнинг соҳил ҳудуди ҳамда санъат галереясини ҳам кўздан кечирдилар. Галереяда Қирғизистонда ўтказиладиган болалар ижодиёти бўйича халқаро танловлар ғолиблари, жумладан, ўзбекистонлик ёш рассомларнинг ижод намуналари намойиш этилди.

 

Ташриф давомида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида яратилган “Дўстлик дарахти” номли кигиз панносига якуний безак элементи туширилди.

 

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Айгул Жапарова томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага қирғиз халқининг анъанавий миллий мусиқа асбоби — чангқўбиз совға қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

Учрашувда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"