1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ хорижликлар учун Covid-19'га қарши эмланганлик ҳақидаги талабни бекор қилади

Талаблар 12 майдан бошлаб олиб ташланади.

АҚШ хорижликлар учун Covid-19'га қарши эмланганлик ҳақидаги талабни бекор қилади

 

Оқ уй маълумотларига кўра, 12 майдан бошлаб Қўшма Штатлар мамлакатга ҳаво орқали келганлар учун коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги сертификатни талаб қилишни бекор қилади.

 

“Мамурият 11 май кунининг охиридан бошлаб федерал идоралар ходимлари, федерал контракт бўйича ишчилар ва халқаро ҳаво рейсларида келганлар учун мажбурий эмлаш талаби бекор қилинишини эълон қиламиз”, — дейилади Оқ уй баёнотида.

 

АҚШда 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб халқаро рейсларда учувчилар учун ушбу талаби амал қилади. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден пандемия сабабли эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги Конгресс томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасини имзолаган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика