1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олинди

Июль ойида иммиграция судьяси уни депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарган, аммо у тартибни бузиб, мамлакатда қолган.

АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олинди

 

Аризона штатида 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисаси юз берганидан сўнг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Текширув жараёнида ҳайдовчи бешта турли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эканлиги аниқланган: иккита сертификат Нью-Йорк штатида, учта сертификат Огаё штатида берилган.

 

Маълум бўлишича, фуқаро 2023 йил апрель ойида АҚШга ноқонуний равишда кирган. Шу йил июль ойида иммиграция судьяси уни депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарган, аммо у тартибни бузиб, мамлакатда қолган.

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаросининг иши депортация масалалари бўйича кўриб чиқилмоқда. Воқеа жойидан юк машинаси ва тиркама тортиб олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика