Гап U4U — “Украина учун бирлашув” ташаббуси ҳақида кетмоқда. Ушбу дастур украиналик қочқинларга АҚШга келиш ва 2 йил давомида ушбу мамлакат ҳудудида бўлиш имконини берган эди. Ўтган йили шу йўл билан 118 мингдан ортиқ Украина фуқароси Қўшма Штатларга келган.
Ҳозирда ушбу дастур учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилган.


