Жаҳон

АҚШнинг миграция сиёсатидаги ўзгаришлар

Бу борада демократлар ва республикачилар иккига бўлинган.

АҚШнинг миграция сиёсатидаги ўзгаришлар

 

АҚШдан бошпана сўраган ва бу мамлакатда яшаётган венесуелаликларга Байден маъмурияти эълон қилган янги қоидалар асосида қонуний ишлашга рухсат берилади. 

 

Тахминан 472 000 киши 18 ой давомида вақтинчалик ҳимояланган мақом олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунга демократларнинг янги келган муҳожирлар учун ишлаш имкониятини кенгайтириш ҳақидаги чақирувлари сабаб бўлди.

 

Бу орада АҚШ шаҳарлари Венесуэладаги иқтисодий ва сиёсий тартибсизликлардан қочган кўп сонли муҳожирлар билан курашмоқда.

 

Вақтинчалик депортациядан озод қилиш ва ҳимояланиш бўйича ишлашга рухсат олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун одамлар 31-июлга қадар АҚШда яшаган бўлиши керак. Уларга бошпана бериш тўғрисида қарор қабул қилинишини кутаётганида ҳам ишлашга рухсат берилади.

 

Ҳозирда тахминан 243,000 венесуэлаликлар ана шундай мақомга эга. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти венесуелаликлар учун ҳимояланган мақомни кенгайтириш мамлакатдаги "барқарорликнинг кучайиши ва хавфсизликнинг йўқлиги" туфайли кафолатланганлигини айтди.

 

Жорий йилнинг 31 июлида ёки мамлакатга ундан олдин келган венесуэлаликлар бу имкониятга эга.

 

Мазкур санадан кейин келганлар қолиши учун қонуний асосга эга эмаслиги аниқланганда мамлакатдан чиқариб юборилади.

 

Аввалроқ Ню-Ёрк мери Эрик Адамс Президент Жо Байденни муҳожирларга ишга жойлашиш имкониятини беришга чақирган эди. Шаҳар ўн минглаб муҳожирларни (уларнинг аксарияти Венесуэладан келган) 200 дан ортиқ меҳмонхона, бошпана, чодир шаҳарчалари ва бошқа обектлардан бошпана топиши учун ҳаракат қилмоқда.

 

Демократ жаноб Адамс федерал ва штат ҳукуматини шаҳарга янги келганлар учун уй-жой ва бошқа ижтимоий хизматларни таклиф қилиш учун етарли ёрдам бермаганликда айблади.

 

"Бизнинг маъмуриятимиз ва шаҳар бўйлаб ҳамкорларимиз "Улар ишласин" деган фикрда. Шунинг учун мен Президент Байденга бутун коалициямизни, шу жумладан, меҳнацевар Конгресс делегациясини эшитгани ва умид бахш этадиган муҳим қадамни қўйгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

Ҳозирда бизнинг қарамоғимизда бўлган минглаб венесуэлалик бошпана изловчилар тез орада вақтинчалик ҳимояланган мақомига эга бўладилар ", — деди мер. 

 

Қарор, шунингдек, Нью-Йорк солиқ тўловчилари учун муҳожирларни бошпана билан таъминлаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради.

 

Нью-Йорк губернатори Кети Хочулнинг таъкидлашича, штат амалдорлари  одамларни ўз-ўзини таъминлаши учун дарҳол

ишга жойлаштириш  жараёнини бошлашга тайёр.

 

Республикачилар бошчилигидаги штатлар чегара сиёсатига норозилик сифатида муҳожирларни Демократлар томонидан бошқариладиган ҳудудларга ташимоқда.

 

Уларнинг таъкидлашича, бу чора АҚШ жанубий чегарасини кесиб ўтувчи муҳожирлар сонини камайтиришда кўпроқ ҳаракат қилиш учун босимни кучайтиришга мўлжалланган.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, 2013 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Президент Николас Мадуро даврида нефт гигантининг иқтисоди таназзулга юз тутгани сабабли Венесуэлани етти миллиондан ортиқ одам тарк этган.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.