Жаҳон

“Арманистон Россия билан “ака-ука” эмас, тенг шериклардир”

Арманистон Президенти икки давлат муносабатларида янги босқич бошланганини айтди.

“Арманистон Россия билан “ака-ука” эмас, тенг шериклардир”

Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян Россия билан муносабатлар эндиликда “ака-ука” эмас, балки шериклик асосида йўлга қўйилганини маълум қилди. RTVI телеканалига берган интервьюсида у Ереваннинг охирги йилларда мустақил сиёсат юритишга интилаётганини айтди.

 

“Ҳозир Россия билан муносабатлар бутунлай бошқача – шериклик муносабатлари. Россиянинг Арманистонга муносабати катта аканинг кичик укасига эмас, балки шериклик даражасида. Биз сўнгги тўрт йил давомида айнан шунга интиламиз”, деди Президент.

 

Хачатуряннинг сўзларига кўра, Арманистон расмийлари Москва ҳамкасбларининг мамлакат мустақил қарорларини ҳисобга олишини истайди. У, шунингдек, Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчукнинг ЕОИИ ва Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, Арманистон кўп тармоқли иқтисодиётга эга эканини таъкидлади.

 

Арманистон Президенти 4 апрель куни мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаб берувчи қонунни имзолаган эди. Бу эса Россия томонидан Ереваннинг ЕОИидан чиқишга қадам сифатида баҳоланган бўлса-да, Арманистон иқтисодиёт вазири мамлакат иттифоқдан чиқиш ниятида эмаслигини билдирди.

custom img

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади

Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.

custom img

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланмоқда.

custom img

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"