Жаҳон

Батумидаги бино қулаши билан боғлиқ ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинди

8 октябрь куни Грузиянинг Батуми шаҳрида кўп қаватли турар-жой биносининг бир қисми қулаши билан боғлиқ ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинди. Улар 9 кишининг ўлимида айбланмоқда. Бу ҳақда “Спутник Грузия” хабар берди.

Батумидаги бино қулаши билан боғлиқ ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинди

 

Қулаган уй хонадонининг эгаси ва у ёллаган ишчиларни икки йилдан беш йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

 

"Суд ҳар уч айбланувчи учун ҳам қамоққа олиш чорасини танлади. Дастлабки суд мажлиси 1 декабрь соат 12:00 га белгиланган", — дейилади хабарда.

 

Айбланувчиларнинг адвокати уларни гаров эвазига озод қилишни талаб қилди, аммо судья унинг талабини қондирмади.

 

Қайд этилишича, судланувчилар 4-8 октябрь кунлари бинонинг биринчи қаватида таъмирлаш ишларини олиб борган. Улар деворлар, шу жумладан, юк кўтарувчи деворларни ҳам бузиб ташлади. Бу эса уй барқарорлиги бузилиши ва унинг қулашига олиб келди.

 

Оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлди. Уларнинг уч нафари вояга етмаган болалар. Бир кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

 

Бундан аввал Ксения Собчак ўтирган автомобиль Адлер яқинидаги катта трассада “Volkswagen" билан тўқнашгани, бунинг оқибатида "Volkswagen" ҳайдовчиси ва ичидаги йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"