Жаҳон

Байден GM режаларини минг йил "ортга сурди"

АҚШ Президенти яна адашиб кетди.

Байден GM режаларини минг йил "ортга сурди"

 

АҚШ Президенти Жо Байден мамлакатнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси “General Motors” 3035 йилга қадар тўлиқ электрон транспорт воситалари ишлаб чиқаришга ўтишини айтиб, яна адашиб кетди.

 

“Компания бош директори Мери Барра Калифорния штатини судга берди, чунки сизда эмиссия даражаси мамлакатнинг қолган қисмига қараганда юқори. У менга қўнғироқ қилди ва улар 3035 йилгача тўлиқ электр қувватига эга бўлишини айтди”, – деди Президент Америка телеканаллари томонидан намойиш этилган Калифорниядаги нутқида.

 

Бунгача Байден ўша нутқида дастлаб GM бош директорини АҚШ Олий суди судьяси Эми Кони Баррет билан адаштириб юборган, бироқ фикрларини жамлашга муваффақ бўлган.

 

Маълумот ўрнида, 2021 йил январь ойида “General Motors” 2035 йилгача фақат электромобил ишлаб чиқаришни режалаштираётганини эълон қилди. Ноябрь ойида Президентнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили Жон Керри 2035 йилга бориб АҚШда фақат электромобиллар сотилишини айтган эди.

custom img

Австрияда 20 ёшли футболчи қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

У бошқариб кетаётган автомобил юк машинаси билан тўқнашган.

custom img

Эронда ҳарбий хизмат учун энг қуйи ёш чегараси 12 ёшга туширилди

Болалар разведка, патруллик ва Басиж назорат пунктларидаги хизматларга жалб қилиниши мумкин.

custom img

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар, масжидлар, Қуръон курслари ва Фатво маркази фаолияти ҳақида гапириб берди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда

Огоҳлантириш Пентагоннинг Яқин Шарққа 10 000 аскар юбориш режалари ортидан билдирилди.

custom img

Швецияда Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши кураш тажрибаси юқори баҳоланди

24–25 март кунлари Стокголмда бўлиб ўтган халқаро семинарда Ўзбекистон делегацияси томонидан “Меҳр” операцияси ва диний бағ‘рикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган самарали чора-тадбирлар тақдим этилди.

custom img

Покистонда Яқин Шарқдаги вазият бўйича музокаралар ўтказилади

29-30 март кунлари Саудия Арабистони, Туркия ва Миср ташқи ишлар вазирлари Исломободга ташриф буюради.

custom img

АҚШ бўйлаб Трампга қарши намойишлар ўтказилади

Намойишлар Эронни бомбардимон қилишга қарши чақириқ сифатида ўтказилмоқда.

custom img

Ҳусийлар урушга кирди — NYT

Ҳусийлар шанба куни Исроилга ракета зарбаси берганини расман тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"