Маълум бўлишича, битирувчиларнинг атиги 3 фоизи тўлиқ соғлом ҳолатида мактабни битиради, ўрта мактабнинг 70 фоизгача ўқувчилари турли хил сурункали касалликлардан азият чекади. Бунинг олдини олиш учун ота-оналар боланинг соғлиғини мактабнинг биринчи кунлариданоқ диққат билан кузатиб боришлари керак.
Болани нима билан ва қандай овқатлантириш керак? Бола учун энг яхши вариант кунига тўрт маҳал овқатланишдир.
Нонушта. Болага сут ва дон маҳсулотлари, сариёғ, пишлоқ, тухум ва мевалар тавсия этилади.
Тушлик. 3-4 соатлик ўқишдан сўнг ўқувчининг ўқиш фаолияти кўрсаткичлари пасая бошлайди, шунинг учун у сарфланган энергияни қоплаши керак. Бу вақтда бола ёғсиз гўшт ёки пишлоқ бўлаги, қатиқ ва мевалар истеъмол қилиши мумкин.
Кечки овқат ошқозон-ичак трактини зўриқтирмаслик учун осон ҳазм бўладиган таомдан иборат бўлиши керак. Бунинг учун балиқ, сут маҳсулотлари, омлет, сабзавотлар ва макарон маҳсулотлари яхши вариантдир.
Шунингдек, ётишдан 2 соат олдин овқатланмаслик тавсия этилади.
Калория истеъмолини кузатиб боринг. 7-11 ёшли болаларга кунига 2300 ккал, 11-14 ёшда 2500 ккал керак. 14-18 ёшли ўсмирларнинг колорияга бўлган эҳтиёжи 3000 ккалдан ошади. Ихтисослашган мактабларда ўқийдиган болаларга юқоридагидан 10% кўпроқ калория керак бўлади.
Оқсил, ёғ ва углеводлар. Бола организмида яхши сўриладиган оқсиллар бу сут ва балиқ оқсилидир. Шунинг учун, ёғсиз курка, қуён, мол гўшти тавсия этилади. Шунингдек, мураккаб углеводлар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Улар нон, ёрма, қуритилган мева ва асал таркибида бўлади.


