Ўзбекистон

Бойсунда 53 туп Зарафшон арчалари кесиб ташланди

Шунингдек, 3 туп арчага жиддий зарар етказилган.

Бойсунда 53 туп Зарафшон арчалари кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида зарафшон арчалари таг қисмидан кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

 

Аниқланишича, Бойсун давлат ўрмон хўжалигига қарашли Кенгдала ўрмон бўлимининг «Шаппа», «Мовирли», “Қора булоқ”, «Чоршанби» ва «Ўрикли» массивларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида жами 53 туп турли диаметрдаги Зарафшон арчалари ноқонуний равишда кесилган, 3 туп арчага эса ўсишдан тўхтайдиган даражада зарар етказилган.

 

Мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ваколат доирасида чора кўрилмаган.

 

Табиатга етказилган зарар миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан ортиқлиги сабабли мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"