III Халқаро ҳуқуқ форумида Буюк Британия, Германия, Россия, Туркия, Швеция, Япония ва бошқа давлатларнинг қонунчилик ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги етакчи экспертлари иштирок этмоқда.
Тадбир дастуридан ялпи мажлислар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва онлайн тақдимотлар ўрин олган.
Форум доирасида 20 дан зиёд мамлакатдан 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашиб, 16 та муҳокама сессиялари давомида 132 маъруза тингланади. Уларда ҳуқуқий соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича хорижий экспертлар чиқишларини кузатиш мумкин.
Анжуман ўз ишини 18 май кунига қадар давом эттиради.


