Ўзбекистон

Бухорода газ портлаши оқибатида эр-хотин вафот этди

Шунингдек, оиланинг икки қизи куйиш жароҳатини олган.

Бухорода газ портлаши оқибатида эр-хотин вафот этди

Шу йилнинг 17 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги қишлоқлардан биридаги оилада газ портлаши юз берди. Бахтсиз ҳодиса эрта тонгда – 5:30 лар атрофида содир бўлган.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси: эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи куйиш жароҳатини олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб борилган. Ота ва она 75 фоиздан юқори куйиш жароҳатлари оқибатида вафот этган. Қизларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Оиланинг яна 2 нафар ўғил фарзанди жароҳат олмаган.

 

Ҳолат юзасидан ФВВ ва "Ҳудудгазтаъминот" матбуот хизматлари билан боғландик. Улар ҳолатни ўрганиб, расмий изоҳ беришини маълум қилди.

 

Маълумот учун: жорий йилнинг 11 ойида 82 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган. Газ билан боғлиқ 74 та бахтсиз ҳодиса оқибатида яна 80 киши жароҳатланган.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.