Ўзбекистон

Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

 

Бухорода валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган A.Н. фуқаро В.С.dan 240 минг Россия рублини 31,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М жами 1,3 миллион Қозоқ тенгесини фуқаро A.Ж.ga 37 млн сўмга сотишга келишиб, шундан ёнида бўлган 1,2 млн Қозоқ тенгесини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси бир нечта вилоятдаги давлат ташкилотларининг харидларини ўрганиб, тендер ва танловларда рақобатни чеклаш аломатларини аниқлади.

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

Марказий банк пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузган банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.