Дарахт босиб қолган қизалоқ иши бўйича жиноий иш очилди
БП қўшимча маълумот берди.

Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) жиноят иши қўзғатилди.
Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







