Давлатобод туманида ўқишга кириш учун “абитуриент”га сохта ҳужжат тайёрлаб берган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Давлатобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. 2021-2022 ўқув йили тест имтиҳонларига ўзининг ўрнига таниши М.Р.ни киритиш учун унинг фото суратини расмий ҳужжат ҳисобланган маълумотнома ва Давлат тест марказининг абитуриент рухсатномасига жойлаштириб, ушбу ҳужжатга расмий тус бериш мақсадида Наманган шаҳар ИИО ФМБ ва ФРБ бошлиғи имзосини сохталаштирганлиги аниқланган.
