Ўзбекистон

"Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали ғолиблари тақдирланди

Киноойлиги доирасида олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари ўтказилади.

"Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали ғолиблари тақдирланди


“Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” Киноойлиги доирасида "Ўзбекфильм" киноконцернида Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси томонидан "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. 

 

Ёшлар миллий кинофестивали "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йилида ёш киноижодкорлар ўртасида ижодий рақобат муҳитини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар, янгича ғоялар ва қарашларни акс эттириш мақсадида ўтказилди.

 

Ушбу қисқа метражли фильмлар фестивалида ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

 

— "Энг яхши сценарий" номинациясида “Олимпиада” фильми учун Умрбек Рўзимов;

 "Энг яхши операторлик иши" номинациясида “Ҳали уруш тугамади” фильми учун Одилбек Касимов;

 "Энг яхши рассом" номинациясида “Ҳали уруш тугамади” фильми учун Муҳаммадали Раҳимов;

— "Энг яхши эркак роли" номинациясида “Монтаж” фильми учун Аслиддин Амруллаев;

— “Энг яхши аёл роли” номинациясида “Қовоқ менинг жону дилим” фильми учун Ойпарча Абдуллаева;

—“Ҳайъатнинг махсус соврини" билан “Шарпа” фильми ва "Янги Ўзбекистоннинг ғояси" номинациясида “Ҳали уруш тугамади” фильмлари тақдирланди.

 

Бундан ташқари, “Гран-при” совринлари эгалари :

 

III даражали cертификат “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 200.000.000 сўм миқдордаги грант;

 II даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм миқдордаги грант;

 I даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм миқдордаги грант 2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди.

 

Миллий кинофестиваль давомида ёшлар учун шоу-концерт ташкил этилди.

 

Маълумот учун: "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли" Киноойлиги 2022 йил 14 январгача давом этади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритгани ҳамда “Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Маросим Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларида янги босқич бошланганини ифодалади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"