Жаҳон

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Маҳаллий тиббиёт манбаларига кўра, Исроил кучлари Ғазо секторида камида олти нафар фаластинликни, жумладан, бир ота ва унинг 13 ёшли ўғлини ўлдирган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Сешанба куни Ғазо шаҳрининг Дараж мавзесида жойлашган Ғубайн оиласининг уйига Исроил томонидан берилган ҳаво зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Шаҳарнинг Зайтун маҳалласидаги чодирга уюштирилган алоҳида ҳаво ҳужуми натижасида ота ва унинг ўғли ҳалок бўлган. Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнис шаҳрида эса бир эркак Исроил ҳарбийларининг ўқ узиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 

Бу қурбонлар сони мавсумнинг дастлабки кучли бўрони ортидан юз берган талафотлар фонида қайд этилмоқда. Дам олиш кунлари Ғазода 12 соат ичида қарийб 70 мингта чодирни сув босган. Ғазо ҳукумати Медиа офиси маълумотига кўра, камида беш киши ҳалок бўлган, етказилган зарар тахминан 3 миллион долларга баҳоланган.

 

Исроил Ғазога 60 мингта кўчма уй ва 200 мингта чодир олиб кирилишига тўсқинлик қилмоқда. Ҳудудга фақат 20 мингта чодир киритилишига рухсат берилган. Уруш оқибатида Ғазодаги уй-жойларнинг қарийб 85 фоизи вайрон бўлган ёки шикастланган. Шунингдек, Исроил ҳудудга ўта зарур гуманитар ёрдам етказилишини ҳам чекламоқда.

 

Айни пайтда музокараларда ҲАМАСнинг қуролсизланиши ва Исроил қўшинларининг Ғазодан олиб чиқилиши шартлари бўйича келишувга эришилмаган. Исроил ҳозирда ҳудуднинг қарийб учдан икки қисмини назорат қилмоқда ва у ердаги фаластинлик аҳолига ўз яшаш жойларини тарк этиш буюрилган.

 

Ўтган йили «ўт очишни тўхтатиш» келишуви тузилганига қарамай, Ғазо Исроилнинг мунтазам ҳужумларига учрамоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишувидан буён Исроилнинг ҳужумлари оқибатида қамал остидаги ҳудудда 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

 

Вазирлик маълум қилишича, 2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазога қарши олиб бораётган уруши оқибатида 74 минг нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.