1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёда биринчи марта ҳомиладор аёл қорнини очмасдан операция қилинди

Робот ёрдамида ўтказилган ноёб муолажа она ва чақалоқ ҳаётини асраб қолди.

Дунёда биринчи марта ҳомиладор аёл қорнини очмасдан операция қилинди

Исроилнинг Петаҳ-Тиква шаҳридаги Рабин тиббиёт марказида шифокорлар тиббиёт тарихида илк бор ҳомиладорликнинг кеч даврида қорин бўшлиғини очмасдан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказишга муваффақ бўлди. Ушбу ноёб муолажа 23 ёшли Тсофия Леибович ҳаётини сақлаб қолиш ва ҳомиласини хавфсиз давом эттиришга хизмат қилди.

 

Аёл ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида шошилинч равишда касалхонага ётқизилган, шифокорлар эса одатда эрта туғруққа сабаб бўладиган очиқ жарроҳлик ўрнига роботлаштирилган лапароскопик усулни қўллашга қарор қилишган. Бу усул жарроҳга қорин бўшлиғини катта кесмасдан, фақат кичик тешиклар орқали операцияни бажариш имконини берган.

 

Натижа эса кутилганидан ҳам яхши бўлди: Тсофия операциядан кейин ҳомиладорликни муваффақиятли давом эттирди ва бир неча ҳафта ўтиб соғлом қизалоқни дунёга келтирди.

 

Мутахассисларнинг айтишича, бундай жарроҳлик аввал ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида ҳеч қачон қўлланмаган ва бу технология келажакда кўплаб аёллар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика