Дунёда тақиқланган 10 китоб

Китоб — бойлик, дунёга ойна деган иборани яхши биламиз. Бироқ баъзи адабий дурдоналар жамият учун хавф туғдириши мумкин.

Дунёда тақиқланган 10 китоб

 

1. “Лолита”

Владимир Набоковнинг мунозараларга бой романи кўплаб мамлакатларда бестселлер бўлса-да, Аргентина, Франция, Жанубий Африка ва Буюк Британияда тақиқланган. Сюжетнинг ҳадда ташқари ҳаё чегараларидан чиққани сабаб қилиб кўрсатилади.

 

2. “Руҳлар уйи”

Дунёнинг севимли ёзувчиси Исабел Альенденинг “Руҳлар уйи” китобини сотиш Чили ҳукумати томонидан тақиқланган ва ҳеч қандай сабаб келтирилмаган.

 

3. “Менинг курашим”

Адолф Гитлернинг шу номли асари 1945 йилдан 2016 йилгача Германияда чоп этилиши ва сотилиши тақиқланган эди. Россияда эса у қонун билан тақиқланган ва судга тортилган.

 

4. “Да Винчи коди”

Адабиётда жумбоқлар қироли бўлмиш Ден Браун қалами билан бутун дунё одамларини деярли сеҳрлаб асир қилиб қўйган. 2004 йилда Ливан ҳукумати католик руҳонийларининг “Да Винчи коди” христиан динини ҳақоратлаган” деган хулосаларидан сўнг уни тақиқлаган.

 

5. “Эллик соя” трилогияси

Дунёдаги энг кўп сотилган трилогиялардан бири (экранлаштирилган) Малайзияда катта норозиликка учраган. 2015-йилдан бери фильм садистик сюжети ва жамоат ахлоқига таҳдиди учун тақиқланган.

 

6. “Молхона”

Жорж Оруэллнинг “Молхона” асарини ўқиган ҳар бирзеҳнли китобхон ҳайвонлар тасвирлари ортида яширинган кучли сиёсий ғояларни илғаши табиий. Шу сабабдан Шимолий Кореяда ушбу китоб ҳамон тақиқда.

 

7. “Бир умрлик Эмберинг”

Кўп авлодлар учун севимли, классик ёзувчига айланган Кетлин Уинсор романи АҚШнинг 14 штатида тақиқланган. АҚШ расмийлари Эмбер ҳикояси ахлоқий бузилиш ва жинсий қарамликни тарғиб қилади, деб ҳисоблашади.

 

8. “Аросат мавжудот”

Жефри Евгенидиснинг провокацион романи кўплаб адабиётшунослар томонидан юқори баҳоланганига қарамай, Техасда “уятли” жинсий мавзулар ёритилгани сабабли тақиқланган.

 

9. “Нимага: 13 та сабаб”

Жей Ашернинг ўсмирлар ҳақидаги машҳур романи синфдошлари томонидан таҳқирланган ва ўз жонига қасд қилишга қарор қилган Ханна Бейкер ҳақида ҳикоя қилади. Китоб 2007 йилда чоп этилганда, Канада ва Колорадодаги баъзи мактаблар уни мактаб кутубхоналаридан олиб ташлашди. Нетфликснинг машҳур сериясига айланган китоб экранлаштирилгач эса, роман Америкада энг кўп тақиқланган китоблардан бирига айланди.

 

10. “Мазахчини ўлдириш”

Америкалик ёзувчи Харпер Лининг ушбу классик китоби нашр этилганидан бери ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Баъзи танқидчилар томонидан “ирқчилик” айблови қўйилаётган роман ёзилганидан буён цензурага учраган китоблар рўйхатидан жой олган.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.