Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди
Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, экология ва сув ресурсларини бошқариш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда 2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес форум ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.








