Ўзбекистон

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Божхона бошқармалари ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Сирдарё вилоятида интернет наркодўконда «закладчик» ва қадоқловчи вазифасида ишлаган, 1996 ва 1998 йилларда туғилган эркак ва аёлнинг Гулистон шаҳридаги ижарадаги хонадони кўздан кечирилди. Натижада иситиш мосламаси ичига яширилган 337 грамм «гашиш» аниқланди.

 

Шунингдек, улар омбор сифатида фойдаланган бошқа манзилда тарқатишга тайёрланган, 65 та кичик бўлакка қадоқланган, жами 208 грамм «гашиш» моддаси топилди.

 

Навоий вилоятининг Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда «закладка» усулида наркотик тарқатганликда гумонланган уч нафар шахс ушланди. Улардан 20 грамм «Спайс» синтетик моддаси олинди. Тезкор суриштирув давомида гумонланувчилар тумандаги бир нечта яширин жойга жами 542 грамм «Спайс» моддасини жойлаштиргани аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда расмийлаштирилди.

 

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда парранда гўшти маҳсулотлари сотиладиган дўкон ишчиси 492 грамм «опий» моддасини кичик бўлакларга қадоқлаб, кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келгани фош этилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида эса 1972 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ушланди. Унинг ёнидаги целлофан пакетдан 471 грамм «марихуана» топилди.

 

Тезкор тадбир давомида унинг шериги, 1964 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг автомобилидан 425 грамм, яшаш хонадондан эса 97 та гугурт қутисига жойланган, жами 1 килограмм 175 грамм «марихуана» моддаси олинди.

 

Қайд этилишича, барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

Божхона қўмитаси телефонлар 30 кунгача олиб қўйилиши ва тезкор расмийлаштириш учун қўшимча тўлов жорий этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Самарқанддаги мактабда ота-оналардан пул йиғилгани ҳақидаги хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.