Жаҳон

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

 

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров 2027 йил 27 январга белгиланган президентлик сайловида номзодини илгари сурди. У 10 ноябрь куни мамлакат Марказий сайлов ва референдумлар комиссиясига тегишли баёнот топширган.

 

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси вакили ТАСС агентлигига маълум қилган.

 

МСК маълумотига кўра, Жапаров президентликка номзодини ўзи илгари сурган. У сайловда иштирок этиш учун комиссияга ариза топширган олтинчи номзод бўлди.

 

Аввалроқ президентлик сайловида қатнашиш учун Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг собиқ бошқарув аъзоси Аймен Касенов, Чуй вилоятидаги туманлардан бирининг собиқ раҳбари Азамат Эсенбеков, Қирғизистон молия полициясининг собиқ раҳбари Сйимйк Жапикеев, тадбиркор Акай Қидиров ва қирғиз коммунистлари етакчиси Ишоқ Масалиев номзодини илгари суриш бўйича ариза топширган.

 

Қирғизистонда президентлик сайлови 2027 йил 27 январда бўлиб ўтиши белгиланган. Номзодларни кўрсатиш учун аризаларни қабул қилиш муддати 12 ноябрда якунланиши, номзодларни рўйхатга олиш эса шундан кейин бошланиши маълум қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров 2021 йил 28 январдан буён Қирғизистон президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.