Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди
Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга амалий ташрифи доирасида Туркий давлатлар ташкилотининг янги тайинланган бош котиби Мирвоҳид Азимовни қабул қилди.
Учрашувда 11 ноябрдан ўз лавозимига киришаётган бош котиб олдида турган устувор вазифалар, Ўзбекистон ва ташкилот ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Уни юқори ташкилий савияда ва мазмунли ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида давлат раҳбари Мирвоҳид Азимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга ТДТ бош котиби сифатидаги фаолиятида муваффақият ва самарали натижалар тилади.








