Ўзбекистон

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

 

Иситиш мавсуми бошланиши билан Тошкент аҳолиси томонидан жўмраклардан ранги ўзгарган, занг аралаш иссиқ сув оқаётгани юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Veolia Energy Tashkent бундай ҳолатнинг сабабларини ва муаммони бартараф этиш учун ким масъул эканини тушунтирди.

 

Компания маълумотига кўра, иситиш тизими ишга туширилганда магистрал тармоқлар ва биноларнинг ички қувурларида гидравлик циркуляция режими ўзгаради. Натижада ёзги-кузги мавсумдаги танаффус давомида қувурларда тўпланиб қолган майда минерал чўкиндилар ва занг қолдиқлари сув босими таъсирида ювилиб чиқиши мумкин.

 

Veolia Energy Tashkent мутахассислари 1–7 ноябрь кунлари шаҳар магистрал иссиқлик тармоқларида дастлабки циркуляция ва ювиш ишларини амалга оширган. Компания магистрал тармоқлардаги сув сифати белгиланган меъёрий кўрсаткичларга келтирилганини билдирган.

 

Биноларнинг ички тармоқлари учун эса бошқарув компаниялари масъул ҳисобланади. Иситиш тизими ишга туширилганда улар қувурларда туриб қолган сувни чиқариб юбориши ва тизимни магистрал тармоқлардан келадиган сув билан тўлдириши керак.

 

Жўмракдан занглаган сув оқса, нима қилиш керак?

Veolia тушунтиришича, аксарият ҳолларда тик қувурда туриб қолган сувни қисқа муддат оқизиб юбориш орқали унинг ранги меъёрий ҳолатга қайтади.

 

Агар сув тиниқлашмаса, бошқарув компанияси уни тўлиқ тиниқлашгунча оқизиб юбориши лозим.

 

Бошқарув компанияси занглаган сув тўғридан-тўғри бинога кириш нуқтасидан келаётганини тасдиқлаган тақдирда, Veolia Energy Tashkent call-марказига мурожаат қилиш мумкин. Компания мутахассислари тармоқлар чегарасида сув параметрларини текшириш учун жойига чиқади.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

Божхона қўмитаси телефонлар 30 кунгача олиб қўйилиши ва тезкор расмийлаштириш учун қўшимча тўлов жорий этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Самарқанддаги мактабда ота-оналардан пул йиғилгани ҳақидаги хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.