Жаҳон

Дунёдаги энг узун бўйли аёл илк бор самолётда учди

Бунинг учун 6 та ўриндиқ олиб ташланган.

Дунёдаги энг узун бўйли аёл илк бор самолётда учди

 

Дунёдаги энг узун бўйли аёл ҳисобланган Туркия фуқароси умрида биринчи марта йўловчи лайнерига чиқиб, Шимолий Америка қитъасига парвоз қилди.

 

Румеиса Гелгининг бўйи 215,16 смни ташкил этади. Бундай антропометрик кўрсаткичлар туфайли аёл Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Унинг парвози 13 соат давом этди.

 

25 ёшли аёл тез ўсишни келтириб чиқарадиган кам учрайдиган генетик касаллик — Веавер синдроми туфайли ногиронлар аравачасидан фойдаланишга мажбур. Уни самолёт салонига жойлаштириш учун олтита ўриндиқ ўрнига махсус замбиллар ўрнатилди.

 

Истанбулдан Сан-Франсискога парвоздан сўнг Гелги ўз ҳис-туйғуларини ижтимоий тармоқлардаги 20 мингга яқин обуначилари билан бўлишди:

 

"Ушбу парвоз илк дақиқадан сўнгги дақиқагача бўлган ажойиб саёҳат бўлди. Бу менинг биринчи марта самолётда учишим эди, лекин, албатта, охиргиси emas... унда иштирок этган барчага чин дилдан раҳмат", — деб ёзди Гелги.

 

Маълумот ўрнида, аёл дастурий таъминот соҳасида ишлайди ва АҚШда камида 6 ой қолишни режалаштирмоқда.

custom img

Россия ва Украина 103 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Украина ҳарбий разведкаси навбатдаги алмашинув ҳам ой охиригача амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Кенияда туристлар бўлган вертолёт ҳалокати оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳисоботида ҳалок бўлган туристларнинг фуқаролиги кўрсатилмаган.

custom img

Россия-Украина урушида янги босқич: музокаралар, хорижлик аскарлар, Шимолий Корея ва янги мобилизация хавфи

Россия-Украина уруши беш йилдан ошган бир пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар яна кун тартибига чиқмоқда. Бироқ музокара столига ўтишдан олдин Москва ҳам, Киев ҳам фронтдаги позициясини имкон қадар кучайтиришга уринмоқда. Россияда эса урушни давом эттириш учун инсоний ресурс масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.

custom img

Россия украиналикларнинг ўз ҳукуматини танлаш ҳуқуқини белгиламаслиги керак — Федоров

Украинанинг собиқ мудофаа вазири уруш давом этаётганига қарамай, мамлакатда президентлик сайловларини ўтказишга чақирди.

custom img

Ҳиндистондаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғинда 9 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан меҳмонхона эгасига қарши жиноят иши қўзғатилган.

custom img

АҚШ Эронни “бўғиб қўйиш” тактикасини танлади — СNN

Трамп Эрон билан музокараларни тўхтатиб, янги стратегияга ўтмоқда.

custom img

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларига солиқ жорий этиш таклиф қилинди

Маълум қилинишича, 2026 йилда мигрантлар чет элга 17 миллиард рублдан ортиқ маблағ юборган.

custom img

Европа денгизлари рекорд даражада исимоқда

Олимлар Европа атрофидаги денгизларда кузатилаётган ҳароратнинг асосий сабаби инсон фаолияти натижасидаги иқлим ўзгариши эканини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"