Голливудда бўлиб ўтаётган сценарий муаллифлари ва актёрларининг иш ташлаши муносабати билан 18 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган Emmy мукофотини топшириш маросими 2024 йилнинг 15 январига кўчирилди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб хабар беради.
Emmy мукофотини 75-марта топшириш маросими Fox телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.


