Ўзбекистон

Энди Андижондан Тошкентга 3 соатда бориш мумкин бўлади

Шавкат Мирзиёев мазкур йўналишда пуллик йўл қачон қурилишини маълум қилди.

Энди Андижондан Тошкентга 3 соатда бориш мумкин бўлади

 

Жорий йил охиригача “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича мега-лойиҳа бошланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

 

“Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида “Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон” темирйўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Натижада кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга 40 миллион доллар жалб қилинади.

 

Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.

 

Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради”, – деди Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда.

 

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

custom img

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

custom img

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

custom img

Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев таълим, технология ва соғлиқни сақлашдаги ислоҳотлар натижалари ҳақида сўз юритди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"