Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, янгиликлари ва аҳамияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда маълум қилинишича, 2022-2023 йилларда давлат харидлари бўйича 573 млрд сўмлик 4,5 мингта шартнома манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган.
Қонунга кўра, эндиликда “E-anticor.uz” платформасида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш учун онлайн тест синовлари ҳам ўтказилади.


