1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди ҳар йили тиббиёт ходимларига мукофот пули берилади

Туманда янги даволаш усулини жорий қилган шифокорлар 21 миллион сўмдан мукофот олади.

Энди ҳар йили тиббиёт ходимларига мукофот пули берилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг меҳнатига қўшимча рағбатларни эълон қилди.

 

Эндиликда ҳар йили Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан давлат тиббиёт муассасаларининг барча ходимларига пул мукофоти берилади.

 

Туманда янги даволаш усулини жорий қилган шифокорлар 21 миллион сўмдан мукофот олади.

 

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил ишлаган тиббиёт ходимларига санаторийларга бепул йўлланма берилади, давлат олийгоҳларига ўқишга кирган фарзандининг бир йиллик контракт суммасига 30 фоиз чегирма тақдим этилади, ҳар йили фаолиятида алоҳида натижаларга эришган 500 нафарига ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи компенсация қилинади.

 

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йиллик стажга эга тиббиёт ходимларига зарурат туғилганда йилига бир марта юқори технологик ихтисослашган тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.

 

Халқаро тан олинган индексланувчи журналларда илмий мақола чиқаришга сарфланган харажатлар тўлиқ қоплаб берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика