Ўзбекистон

Энди кўрсатилган давлат хизматларини аҳолининг ўзи баҳолайди

“Қониқарсиз” деб баҳоланган давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг шахсий жавобгарлиги белгиланади.

Энди кўрсатилган давлат хизматларини аҳолининг ўзи баҳолайди

21 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-71-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига мазкур Фармон ва унинг доирасида белгиланган вазифаларни сифатли, ўз вақтида ва сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди.

Фармонга кўра,  Миллий кенгаш ҳар йили ҳудудлар кесимида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “йўл харита”сини тасдиқлаб, ижроси устидан назоратни таъминлайди.

Олий Мажлис палаталари  ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади. Вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартиб йўлга қўйилади.  “Жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги” давомида ҳар ойнинг 1–5 саналарида режа асосида “қизил” тоифадаги маҳаллаларга тушиб, ҳар бир жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва омиллари таҳлил қилинади ҳамда прокурор ва ички ишлар бошлиқлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ тавсиялар берилади.

Давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) турларини камида 2 баравар қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янги тартиб асосида йўлга қўйиш мақсадида прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади. Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

Давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) турларини камида 2 баравар қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"