Жаҳон

Эронда тартибсизликлар қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди

Масуд Пезешкиан АҚШ ва Исроилни мамлакатдаги оммавий тартибсизликларни қўзғатишда айблаган эди.

Эронда тартибсизликлар қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди

 

Эронда оммавий тартибсизликлар чоғида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик миллий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда РБК нашри агентлиги хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, мотам кунлари “Қўшма Штатлар ва сионистик режимга қаршилик кўрсатиш чоғида ҳалок бўлган шаҳидлар хотираси”га бағишланган. Эрон президенти Масуд Пезешкиан ҳам хотира тадбирларида иштирок этиши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, Reuters'га маълум қилинишича, Исроил хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашувларида қатнашган уч нафар исроиллик манбанинг айтишича, АҚШнинг эҳтимолий аралашуви фонида Исроил юқори даражадаги ҳушёрлик ҳолатига ўтказилган.

 

Аввалроқ Эрон президенти Масуд Пезешкиан АҚШ ва Исроилни мамлакатдаги оммавий тартибсизликларни қўзғатишда айблаган эди.

 

Эслатиб ўтилишича, 28 декабрь куни Эронда миллий валютанинг кескин қадрсизланишига қарши норозилик намойишлари бошланган. Намойишларга жавобан расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, кўздан ёш оқизувчи газ ва пневматик воситалардан фойдаланган.

 

Энг йирик норозилик намойишлари Теҳронда қайд этилган бўлса, энг кескин тўқнашувлар мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларидаги Малекшоҳ, Керманшоҳ ва Лордеган шаҳарларида юз берган.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"