1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусига қарши тўлиқ эмланган

Фақат айрим камбағал давлатлардагина эмлаш даражаси пастлигича қолмоқда.

Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусига қарши тўлиқ эмланган

 

Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусига қарши тўлиқ эмланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян маълум қилди. 

 

"Агар биз бутун дунё аҳолисини ҳисобга олсак, одамларнинг ярмидан кўпи вакцинанинг икки дозасини олган", - деди у COVID вакциналарини тарқатиш бўйича Жаҳон иқтисодий форуми сессиясида.

 

Шу билан бирга, Раян айрим ҳудудларда коронавирусга қарши эмлаш даражаси жуда паст даражада эканлигини таъкидлади. Шундай қилиб, Африкада қитъа аҳолисининг атиги 7 фоизи эмланган.

 

Унинг таъкидлашича, COVIDга қарши вакциналар адолатли тақсимланмас экан, дунёда коронавирус пандемиясини тўхтатиб бўлмайди.

 

Аввалроқ Осиё мамлакатлари Omicron штаммининг янги нишонига айлангани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика