339 000 000 сўм солиқ қарздорлиги сабабли қарздорга тегишли, қидирувда бўлган автотранспорт воситаси Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан аниқланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.
Қарз тўланмагунча машина жарима майдончасида сақланади.
Агар қарз ихтиёрий равишда бартараф этилмаса, автотранспорт воситасини реализация қилиш чоралари қўлланилади.
Кейинги босқичда машина аукционга қўйилади ҳамда сотувдан тушган маблағлар эса солиқ қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.


