1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ФҚБ Браун университетидаги отишма гумондорини топиш учун 50 минг доллар мукофот эълон қилди

Отишма бўйича дастлаб ҳибсга олинган собиқ ҳарбий хизматчи далиллар етишмаслиги сабабли озод этилди.

ФҚБ Браун университетидаги отишма гумондорини топиш учун 50 минг доллар мукофот эълон қилди

 

АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университетида содир этилган отишма билан боғлиқ жиноятни амалга оширган шахснинг шахсини аниқлаш ва уни ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

 

ФҚБ вакили Тед Докснинг маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумондорнинг аниқланиши, қўлга олиниши ва унга нисбатан расмий айблов эълон қилинишига олиб келадиган ҳар қандай ишончли ахборотни юқори баҳолайди.

 

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гумон қилинаётган шахснинг янги видеокузатув камералари тасвирлари жамоатчиликка тақдим этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 декабрь куни кечқурун Браун университети ҳудудида номаълум қуролли шахс томонидан ўқ узилган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси, талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳам борлиги тасдиқланган.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп отишма содир этган шахс қўлга олинганини маълум қилган эди. Бироқ кейинчалик бу ахборот расман рад этилди.

 

Дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари снайперлар тайёрлаш бўйича махсус машғулотлардан ўтган АҚШнинг собиқ ҳарбий хизматчиси Бенжамин Эриксоннинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган. Аммо тергов жараёнида далиллар етарли эмаслиги сабабли у озод этилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жамоатчиликни фаол ҳамкорликка чақирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика