1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Францияда қўйлар мактабга юборилди

Мактабда ўқувчи танқислиги кузатилмоқда.

Францияда қўйлар мактабга юборилди

Мамлакатнинг Монзел шаҳрида бир гуруҳ ота-оналар фарзандларининг мактаби ёпилмаслиги учун 4 та қўйни ўқишга юборишди.

 

Гап шундаки, Франция қонунчигида битта мактаб учун минимал ўқувчилар сони 98 та этиб белгиланган. Аммо маҳаллий аҳолининг фарзандлари ўқийдиган жойда ўқувчи етишмовчилиги кузатилиб, улар 94 та эди.

 

Мактаб ёпилиб кетишидан хавотир олган ота-оналар 4 та қўйни алоҳида исм-фамилия ва ёши билан рўйхатдан ўтказиб, маълумотларни таълим вазирлигига юборишган.

 

Болалар бундан хурсанд бўлишди, аммо раҳбариятга ташаббус ёқмади. Шу сабаб ҳайвонларни муассаса ҳудудидан олиб чиқиш буюрилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика