1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

HUMO ва UZCARD терминаллари иккала тўлов тизими карталарини ўзаро қабул қилишлари учун янгиланди

Мазкур тўлов тизимлари жорий йилда ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини якунлади.

HUMO ва UZCARD терминаллари иккала тўлов тизими карталарини ўзаро қабул қилишлари учун янгиланди

 

Шу тариқа ҳар иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилиш амалиёти намойиш этилди.

Яқин келажакда кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди - савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади.

 

2021 йил 27 декабрь куни UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этдилар.

Олдин терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам UZCARD, ҳам HUMO карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

 

Тўлов тизимларининг ҳамкорлиги бозор эҳтиёжларини янада фаолроқ аниқлаш ва зарур ечимларни тақдим этиш имконини беради.

 

Терминал ҳар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши учун уни янгилаш керак. Яқин вақт ичида банкларга бундай янгилашни амалга ошириш учун зарур кўрсатмалар берилади.

 

Интеграция меморандуми доирасида UZCARD ва HUMO қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни давом эттиради:

 

▪️карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо шохобчаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

 

▪️ технологияларни такомиллаштириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш инфратузилмасини кенгайтириш;

 

▪️тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сохта хайрия акцияси уюштириб, 11 миллион сўмни ўзлаштирган йигит аниқлангани ҳамда эндиликда фуқаролар поездлар ҳаракатланишини онлайн кузатиш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика