энг долзарб

Илон Маск Twitter'га чеклов қўйди

Тасдиқланган фойдаланувчилар кунига вақтинча 10 000 твитгача, тасдиқланмаган фойдаланувчилар эса 1 000 тагача твит ўқиши мумкин.

Илон Маск Twitter'га чеклов қўйди

 

Twitter микроблоглар хизмати фойдаланувчиларга ўқиш учун тақдим этиладиган постлар сонига вақтинча чекловлар жорий қилади. Twitter эгаси Илон Маскнинг 2 июль, якшанбага ўтар кечаси тушунтиришича, тасдиқланган аккаунтга эга фойдаланувчилар маълум вақт давомида кунига 10 000 тагача твит ўқиши мумкин бўлади. Тасдиқланмаган фойдаланувчилар учун кунига мавжуд постлар сони 1000 тагача чекланади. Тасдиқланмаган аккаунтга эга янги фойдаланувчилар кунига атиги 500 тагача твит ўқий олади.

 

Бироз олдинроқ, 1 июл оқшомида Маск тасдиқланган фойдаланувчилар учун ўқиш мумкин бўлган твитлар сони кунига 6000 тани, тасдиқланмаган фойдаланувчилар учун 600 тани ва тасдиқланмаган аккаунтга эга янги фойдаланувчилар учун 300 тани ташкил этишини маълум қилган эди.

 

Бундай вақтинча чекловлар "маълумотлар жосуслиги ва тизимни манипуляция қилишнинг экстремал даражаларига" қарши туриш учун керак, деди Маск қўшимча тушунтиришларсиз.

 

Twitter'ни сотиб олгандан сўнг, Илон Маск фойдаланувчининг ҳақиқийлигини кўрсатадиган кўк белгини олиш қоидаларини ўзгартирди. Энди у пулли обуна учун рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун пайдо бўлади. Айни пайтда, шахс ҳақиқийлигини текшириш йўқ, фақат аккаунт билан боғлиқ телефон рақами тасдиқланади, дея таъкидлайди танқидчилар.

 

Кўпгина Twitter фойдаланувчилари ўқиш учун мавжуд твитлар сонига чекловлар жорий этилиши билан боғлиқ янгиликка ўта салбий муносабат билдирди. Шу тариқа, сервиснинг немис тилида сўзлашувчи сегментида номи “Тинч ором ол, Twitter” деб таржима қилиниши мумкин бўлган #RIPTwitter ҳэштеги кенг тарқалди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.