Ироқ ҳукумати қизларнинг турмуш қуриш ёшини 18 ёшдан 9 ёшга туширмоқчи. Бу ҳақида Британиянинг “The Daily Telegraph” нашри ёзмоқда.
Ҳукмрон коалицияга кўра, бу ҳаракат ислом қонунларининг қатъий талқинига мос келади ва ёш қизларни “ахлоқсиз муносабатлар”дан ҳимоя қилишга қаратилган.
Нашр суҳбатлашган экспертлар ва фаолларнинг айтишича, қонунга киритилаётган бу тузатиш мамлакатдаги энг муҳим ҳуқуқларни аёллардан амалда маҳрум қилади.
Ҳукмрон коалициянинг хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда норозиликка сабаб бўлди. Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар ҳукуматни “болаларни зўрлашни қонунийлаштириш”га уринишда айблади.


