Жаҳон

Ироқ ТИВ: Туркия ҳарбий операцияси Ироқ ҳудудий яхлитлиги учун таҳдид

Душанба куни Анқара Ироқ шимолида ҳарбий операция бошлаганди.

Ироқ ТИВ: Туркия ҳарбий операцияси Ироқ ҳудудий яхлитлиги учун таҳдид

 

Туркия Ироқ шимолидаги ҳарбий операцияни ўтказишда расмий Бағдод билан ҳаракатларни мувофиқлаштирмаган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Аҳмад ас-Саҳҳоф маълум қилди.

 

"Вазирлик буни Ироқ суверенитетини бузиш ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид деб билади. Чунки бу операция қўрқувга сабаб бўлади ва ироқликлар хавфсизлигига таҳдид туғдиради. ТИВга Туркия элчиси чақирилди ва унга Анқара ҳаракатларини бир томонлама, душманона ва иғвогарона экани акс этган нота топширилди. Биз турк қўшинларининг тўлиқ олиб чиқиб кетилишини талаб қилдик", — деган у.

 

Ас-Саҳҳофнинг қўшимча қилишича, Туркия ўз ҳаракатларини миллий хавфсизликка таҳдидлар билан оқламоқда. Шу билан бирга Бағдод турк элчисига тақдим этилган нотага ҳамон жавоб олмаган.

 

Маълумот ўрнида: Душанба куни Туркия Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясига қарши ҳарбий операция бошлади.

 

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири БМТ фаолиятини танқид қилганди. 

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"