Жаҳон

ИШИД Ироқ армиясига ҳужум уюштирди

Ҳужумни қайтариш мақсадида авиация қўлланилган.

ИШИД Ироқ армиясига ҳужум уюштирди

 

ИШИД жангарилари Ироқда армия базасига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Ҳужум Бағдод шимолидаги Ар-Рашидия атрофидаги  Ироқ армияси 11 дивизияси базасига уюштирилган. Оқибатда икки ҳарбий ҳалок бўлган.

 

Вазиятни ўнглаш мақсадида армия авиациясининг ҳарбий самолётлари ишга солинган. Шунингдек, базага ҳужум қилишдан аввал террорчилар  Дияла вилояти Ал-Микдадия шаҳри атрофида 14 нафар тинч аҳоли вакилларини ўлдириб, 15 нафарини ўғирлаб кетган. Ироқ президенти Бархам Солиҳ ўзининг Twitter саҳифасида бу каби ҳодисаларни “мамлакатдаги вазиятни қабиҳ равишда беқарорлаштириш” деб баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, Ироқ хавфсизликни кучайтириши  ҳамда ИШИД дан бўладиган таҳдидларга қарши ҳушёр туриши керак. “Террорчилар тез орада жазоланади”, – деган президент.

 

Маълумот ўрнида: ИШИД 2014 йилда Ироқнинг учдан бир қисмини эгаллаб олишга муваффақ бўлган. 2015 йилдан бошлаб Халқаро коалиция ёрдамида мамлакатни террорчилардан тозалаш операцияси бошланган. 2017 йилда Ироқ ҳукумати ИШИД тўла мағлуб бўлганини эълон қилди.

 

Бундан аввал Ироқда ИШИД бош молиячиси қўлга олингани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

custom img

“Росатом” Қозоғистонда янги АЭС қуради. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтирадими?

Молиявий қийинчиликлар фонида “Росатом” Қозоғистоннинг “Балхаш” АЭСини қуриш бўйича шартнома имзолади.

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

custom img

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

custom img

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"