Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази халқаро ташкилотлар билан меморандумлар имзолади

“Имзоланган меморандумлар янги  кашфиётлар учун хизмат қилишига ишонаман”, деди марказ директори Фирдавс Абдухаликов.

Ислом цивилизацияси маркази халқаро ташкилотлар билан меморандумлар имзолади

“Буюк аждодлар мероси – III Уйғониш даври пойдевори” VIII халқаро Конгресси доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қатор хорижий ва халқаро ташкилотлар билан меморандумлар имзолади. 


Хусусан, “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси, доктор Сали Шаҳсивари, Россия ислом институти ректори, Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов, Франциянинг Араб дунёси институти кўргазмалар директори Натали Бондиль, Қоҳира Ислом санъати музейи директори др.Аҳмед Сеям, Корфу Осиё санъати музейи директори Деспина Зерниоти, Ислом тадқиқотлар маркази раҳбари др.Муртаза Бедир, Қозоғистон тарих ва этнология институти ректори Зиябек Кабулдинов билан имзоланган меморандум келгусидаги ҳамкорликнинг асоси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

“Ушбу имзоланган меморандумлар дўстона алоқалар, ҳамкорликдаги илмий изланишлар, янги  кашфиётлар учун хизмат қилишига ишонаман. Шунингдек, бу ҳужжат Янги Ўзбекистонда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир”, – деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов.

 

 

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.