1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жанубий Корея киноижодкори Aндижонда фильм суратга олади

Аввал хабар қилинганидек, шу йилнинг 28 сентябрь — 3 октябрь кунлари мамлакатимизда “Буюк ипак йўли дурдонаси” номи билан Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

Жанубий Корея киноижодкори Aндижонда фильм суратга олади

 

Фестиваль доирасида “Кино — 5 кунда” танлови эълон қилинган бўлиб, мазкур лойиҳада турли давлатлардан келган маҳоратли киноижодкорлар қатнашмоқда. Танлов иштирокчиларидан 5 кун ичида “Буюк ипак йўли” мавзусида қисқа метражли фильм суратга олиш талаб этилади. Танловда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчига 15 минг, иккинчи ўринга 10 минг, учинчи ўринга эса 7 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот белгиланган.

Жанубий Корея киноижодкори Пак Су Мин танловда “Менинг 90 ёшли отам” фильми билан қатнашади. Ижодий жамоа айни пайтда Андижон вилоятига жўнаб кетди. Улар, даставвал, суратга олиш объектларини кўздан кечиради. Фильм ота ва ўғилнинг ўзаро муносабатлари, ҳаётий ҳақиқатлари, ўтмишдаги кечинмалари ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея киноижодкорлари суратга олган кўплаб фильмлар ўзбек томошабинларига яхши таниш. Уларнинг аксарияти ўзбек тилига таржима қилинган. “Қиш сонатаси”, “Ворислар”, “Сарой жавоҳири”, “Мусаввир” каби сериаллар, шулар жумласидан.

Айни пайтда 28 сентябрь — 3 октябрь кунлари ўтказиладиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан аввал “Кино — 5 кунда” танловида фильмлар қайси номинациялар бўйича тақдирланиши ва ғолибларга тақдим этиладиган мукофотлар ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика