Мажбурий ижро бюросининг Мирзачўл туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжати келиб тушган. Унга кўра, фуқаро М.М. фойдасига ажрашганидан сўнг келин бўлиб борган уйидан 36 турдаги шахсий мол-мулкни (келинлик сарполарини) қайтариб бериш белгиланган эди.
Давлат ижрочиси ушбу ижро ҳужжати асосида ишга киришди. Қарздор билан музокаралар олиб борилиб, зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча 36 турдаги мол-мулк хатловдан ўтказилиб, ундирувчи — келинга қайтариб берилди.
МИБ ходимларининг тезкор ва қонуний ҳаракатлари натижасида фуқаро ўз қонуний мулкини тўлиқ қайтариб олишга муваффақ бўлди.


