Калифорнияга кучли торнадо ёпирилди
200 мингдан ортиқ одам электрсиз қолган.

Интернетда Сан-Францискода торнадо автомобилларни ағдариб ташлаётгани, дарахтларни илдизи билан қупориб юбораётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Шамолнинг тезлиги соатига 130 километрга етаётгани маълум қилинди. 200 мингдан ортиқ одам электрсиз қолди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.







